Тошкентда олти ойда 500га яқин одам доридан заҳарланди

Иллюстратив сурат.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Тошкентда юз берган заҳарланишларнинг 65,6 фоизига дори-дармонлар сабачи бўлган. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳисоботида маълум қилинди.

”Кўпинча фуқаролар реклама таъсирида ёки интернетда бир мақолани ўқиб олиб ўзларига ўзлари оғриқ қолдирувчи, тинчлантирувчи дориларни, антидепрессантларни ва бошқаларни даволаниш учун танлаб оладилар. Масалан, эпилепсияни даволашга мўлжалланган дориларни ичиб, заҳарланганлар ҳақида маълумотлар бор”, дейилади ҳисоботда.

Таъкидланишича, олти ой ичида доридан заҳарланганганлар сони 466 одамни ташкил қилган.

Доридан заҳарланиб касалхонага олиб келинганларнинг 36 нафари 7 ёшгача, 48 нафари 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалардир.

Олти ойда жами 679 одам заҳарланган. Уларнинг179 нафари алкоголли ичимликлардан, 15 нафари эса ис газидан заҳарланган.