Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Россия Бош вазири ўринбосари Ольга Голодец раҳбарлигида Москвадаги ВДНХ ҳудудида Ўзбекистон павильонининг таъмирлаш ишлари билан танишди.
Россия ҳукумати сайтининг 10 июлда билдиришича: "Ўзбекистон Бош вазири таъмирлаш ишлари билан танишар экан, ўз ҳайратини яшира олмаган".
Павильоннинг ички қисмини реставрация қилиш ишлари Россия Маданият вазирлиги, фасад таъмири эса Ўзбекистон ҳукумати маблағи ҳисобига амалга оширилмоқда.
ТАСС аввалроқ ВДНХда Ўзбекистон павильонининг расмий очилиш маросими 10 июль куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ кейинроқ бу хабар рад этилди ва таъмирлаш ишлари ҳали якунига етмагани билдирилди.
10 июль куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Москвада ҳамкасби Дмитрий Медведев билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказади.
ВДНХда Ўзбекистон павильони СССР даврида Ўзбекистоннинг мулки ҳисобланган. Озодлик радиоси 2013 йилда Ўзбекистон ҳукумати павильондан воз кечгани тўғрисида бундан бир неча йил олдин хабар берганди. Ўшанда Ўзбекистон бу ташаббусни иқтисодий жиҳатдан мақсадга номувофиқ деб ҳисоблаган эди.
2019 йилнинг 19 май куни Россия Маданият вазири Владимир Мединский ВДНХдаги Ўзбекистон павильонида реставрация ишлари олиб борилаётганини ва павильон муддатсиз фойдаланиш учун Ўзбекистонга берилишини билдирганди.
ВДНХ1937 йили Сталин томонидан совет халқ хўжалиги ютуқларини кўз-кўз қилиш мақсадида ташкил этилган.