Ўзбекистон Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг уч депутати “Йўл ҳаракати қоидалари” тўғрисидаги қарорга ўзгартиш киритиш ва машиналарнинг орқа ва ëн ойналарига чий парда ëки дарпарда ўрнатишга бепул асосда рухсат бериш таклифи билан чиқди.
Депутатлар Абдурашид Абдуқодиров, Расул Кушербаев, Бекзод Артиков ва Жамшид Пирматов номи қўйилган бу таклиф Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтида чоп этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори қарори билан жисмоний шахсларга автомобиллар ойнасини қорайтириш нархи энг кам ойликнинг 90 баравари¸ юридик шахсларга эса¸ 120 бараварида белгиланган.
Махсус рухсатсиз ойналарни қорайтириш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасида минимал ойликнинг 25 бараваридан 40 баравари миқдоригача жарима тўлаш белгиланган.
Олий мажлис депутатлари Ўзбекистон иқлимининг иссиқ ва қуëшли экани¸ қуëш нуридан ҳимояланиш зарурати¸ ойналарни қорайтириш учун белгиланган нархларнинг машиналар нархининг 30-50 фоизига бориб қолаëтгани ва жамиятда табақаланувнинг кучайишига олиб келаëтганини таъкидлаб¸ масалани ҳал қилишнинг “парда ва дарпарда” усулини такли қилган.
Бу таклиф эса¸ “амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг тегишли бандига ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари учун икки ёнига ўрнатилган орқа томон кўринишини таъминлайдиган ташқи кўзгуни ҲАЙДОВЧИНИНГ ЎРНИДАН КЎРИШГА халақит бермаган ҲОЛДА ОРҚА ВА ЁН ОЙНАЛАРИГА ЧИЙ ПАРДА ЁКИ ДАРПАРДА ўрнатишга БЕПУЛ АСОСДА рухсат беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш”дан иборат.
“Кўп минг сонли фуқароларимиз мурожаатлари асосида тақдим этилган ушбу таклиф юзасидан масъулларнинг муносабати натижалари ҳақида тез кунларда албатта маълум қиламиз”¸ дейилади депутатлар мурожаатида.