Ўзбекистон пойтахтида “Умра” сафарига кетган 24 нафар ўзбекистонликни Саудия Арабистонидаги меҳмонхонага жойлаштириш баҳонасида бухоролик 32 ёшли А.Н.дан шу йил 27 май куни алдов йўли билан 61 000 АҚШ доллари олиб, бу маблағни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган шайхонтоҳурлик 34 ёшли И.Н. қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилади.
Хабарномада ҳодисага оид ҳужжатлар тўплами Тошкент шаҳар ИИББга 16 июль куни келиб тушгани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.