Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг билдиришича¸ шаҳарликларга қулайлик яратиш мақсадида ИИББ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишламоқда.
Бундай иш режими Ўзбекистонда яна бир янги паспортга ўтиш жараëни билан изоҳланган.
Расмий хабарда қайд этилишича¸ “2020 йилнинг 1 январь кунидан эгасининг биометрик маълумотлари бўлмаган паспортлар бекор ҳисобланади”.
Шу муносабат билан Тошкент ИИББси пойтахтликларни янги паспорт олишни кечиктирмасликка чақиради¸ айни пайтда¸ прописка ва рўйхатдан чиқиш масалалари юзасидан ҳам ҳафтанинг исталган кунида мурожаат қилишни эслатиб ўтади.
Жорий тил 1 январидан ҳали ўзбекистонликларнинг муайян қисми олиб ҳам улгурмаган яшил рангли биометрик паспорт хорижга чиқиш учун яроқсизга чиқарилди.
Бунинг ўрнига мамлакатда қўнғир рангли янги паспорт жорий этилди.
Ўзбекистон халқаро талабларга жавоб бермайди, деган асосда 2011 йил январидан биометрик паспорт тизимини жорий қилган эди. Дастлабки қарорга кўра¸ 2015 йил охиригача тугалланиши лозим бўлган паспорт алмаштириш жараëни¸ юзага келган узундан-узун навбат ва давлат тизимларининг жараëнни вақтида тугаллашга қурби етмагани ортидан 2018 йилнинг биринчи ярмигача узайтирилган эди.
Мирзиëев келганидан сўнг ҳали ҳамма олиб улгурмаган биометрик нусхадаги яшил паспорт янгисига ўзгартириладиган бўлди. 34 миллионлик аҳоли қўлидаги паспортни алмаштиришни тақозо қилган жиддий сабаблар¸ бу жараëннинг давлат ғазнасига қанчага тушиши ҳақида ҳозиргача жамоатчиликка жиддий изоҳ берилмаган.