Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл патрул хизмати бошқармаси Озодликнинг ҳафталик OzodLive теледастурида 18 июль куни намойиш этилган видеонинг “қаерда ва қачон олингани”ни ўрганмоқда.
Би-би-сининг мазкур видео юзасидан изоҳ сўраб қилган мурожаатига Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати шундай жавоб берган.
Озодлик тақдим этган дастурга асос бўлган видео президент Мирзиëевнинг кенжа куëви¸ президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари Отабек Умаровнинг ўзи томонидан Instagram саҳифасида жонли намойиш қилинган¸ аммо бир неча соатдан сўнг¸ олиб ташланган эди.
8 июлга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан тунги соат 2 лар атрофида бўлган тунги пойгасини жонли кўрсатган Отабек Умаров¸ Тошкент марказий кўчаларида Тесла машинасини соатига 201 км тезликда¸ маҳаллалар ичидан эса¸ 148 тезликда ҳайдаëтганини намойиш қилди.
Шавкат Мирзиëев қўл қўйган йўл ҳаракати хавфсизлигига оид қарорга мувофиқ¸ шаҳарнинг катта трассаларидаги максимум тезлик соатига 70¸ маҳаллалар ичида эса 30 км. қилиб белгиланган.
2018 йили қонунчиликка киритилган ўзгартишга мувофиқ¸ бу қоидаларни бузганлик учун жазо кескинлаштирилган.