Москвада шаҳар думасига сайлов учун рўйхатга олинмаган мустақил номзодлар ҳимоясига намойиш бўлди.
Хабарларга кўра, ҳукумат рухсат берган намойишда 22 мингга яқин одам қатнашган.
Полиция эса иштирокчилар сони 12 мингга яқин бўлди, деб маълум қилди.
Намойишчилар Москва шаҳар думаси учун сайловга кўрсатилган мустақил номзодларнинг рўйхатга олинишини талаб қилди.
Намойишда рўйхатга олинмаган номзодлардан бири Алексей Навальний чиқиш қилди. У 27 июль куни шаҳар мэрияси биноси олдида оммавий намойиш уюштириш ва уни номзодлар рўйхатга олингунга қадар давом эттиришга чақирди.
Бунга қадар депутатликка мухолиф ва мустақил ўнлаб номзод сайлов комиссияси уларни рўйхатга олмагани, асосан, номзодларни қўллаган сайловчиларнинг имзолари қабул қилинмаётганини билдирган эди.
Тарафдорлар бунга қадар ҳам Москвада намоийшлар ўтказди.
Москва шаҳар думасига сайлов шу йилнинг 8 сентябрига белгиланган. Жами 45 депутат сайланади.