Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида Ш.М. исмли 26 ёшли аёл ўз отасини пичоқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилади.
Хабарномада келтирилишича, ҳодиса жорий йилнинг 9 июль куни маҳаллий вақт билан соат 20:30 ларда содир бўлган. Аёл ўзаро жанжал чоғи маст бўлган отаси - 50 ёшли Ш.Ю.га пичоқ билан жароҳат етказган. Воқеа ортидан ота касалхонага ётқизилган, аёл эса қўлга олинган.
“Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади ИИВ хабарномасида.