Президент Мирзиёев 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор давомида Қашқадарё вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва вилоятнинг бош солиқчисини ишдан олишни буюрди.
Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра. президент Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевга бундай деган:
"Булар қанча гапиришимизга қарамасдан олиб борилаётган ишларни тушуна олмаяпти ва тушунишни хоҳламаяпти. Рўзиев, солиқчингниям, биринчи муовинингниям бугуннинг ўзида ишдан олиб ташла".
Хуррам Абдуразақович Жўраев 2016 йилдан буён Қашқадарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида, Равшанжон Азимович Насимов эса, 2019 йил мартидан буён Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
- Бу икки мулозимнинг ишдан олиниши Яккабоғ туманида содир бўлган инцидентга алоқаси бор-йўқлиги тўғрисида хабарда ҳеч нарса дейилмаган.
- 20 июль куни Қашқадарë вилоят Яккабоғ туманидаги тадбиркор кредитга қурилган икки қаватли янги дўкони ва цехини бузишга келган туман ҳокими ўринбосарининг устига бензин сепиб¸ ëқиб юборган эди.
-
Давлат раҳбари расмий сайтининг хабар қилишича, Мирзиёев раислигида 23 июль куни ўтган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида президент тадбиркорларнинг бино-иншоотларини бузиш ва бунинг учун компенсация тўлаш борасида тизимли ёндашув йўқлигини танқид қилди.
-
- Барча ҳокимларни қатъий огоҳлантираман – асосли зарурат бўлмаган ҳолда тадбиркорларга тегишли мол-мулкни бузишга умуман йўл қўйилмаслиги зарур ва шарт, - деган президент.