22 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда ЙҲҚни бузиб, жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказишни бошлади.
Бу ҳақда хабар қилган Тошкент шаҳар ИИБ бошқармаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ (“Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби”) йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилишини эслатган.