Туркия пойтахти Анқарада қўшниси томонидан ўққа тутилган беларуслик дипломат оғир аҳволда касалхонага етказилган.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глазга кўра, Беларуснинг Туркиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган Александр Поганшев фарзанди билан уйига қайтаётган пайтда ҳужумга учраган.
Анқара волийси Васип Шаҳин ярадор дипломат шифохонада операция қилинганини билдирган.
Анқара расмийларига кўра, мазкур ҳужум маиший характерга эга бўлиб,унга сиёсий тус бериш керак эмас.
Ҳужумда гумонланган шахснинг руҳан соғлом бўлмаган собиқ ҳарбий экани айтилмоқда. Ҳужумчи дипломатга ўқ отганидан кейин айни тўппонча билан ўз ҳаётига ҳам нуқта қўйган.