Сентябрга белгиланган Москва шаҳар Думаси сайловига ўз номзодини кўрсатишга уринаётган мухолифатчи Любовь Соболь 26 июль куни Москва сайлов комиссияси жойлашган бинода қисқа муддатга қўлга олинди.
Соболнинг Twitterда ёзишича, Сайлов комиссияси иморатини тарк этишдан бош тортгани учун соқчилар уни бинодан ўтирган диванига қўшиб чиқариб ташлаган. Сўнгра у полиция бўлимига олиб борилган ва комиссия фаолиятига халақит бериш айблови қўйилган.
Орадан кўп ўтмай Соболни қўйиб юборишган.
Соболь сайлов маркази биносига номзодини кўрсатиш учун етарли имзо тўплаганини айтиб, унинг номзодини рўйхатга олишни талаб қилиш учун борган.
Ой бошида комиссия Соболь тўплаган имзоларнинг кўпчилиги сохта эканлигини айтиб, унинг номзодини қайдга олишдан бош тортган эди.
Аслида эса. Соболнинг айтишича, унинг тарафдорлари ҳафталаб имзо тўплаган, уларнинг бу ҳаракатларига халақит қилишга уринишлар кўп бўлган.
Соболь мухолифатчи Алексей Навальний асос солган коррупцияга қарши жамғармада суриштиришлар ўтказиб танилган.