Россия мухолифати вакиллари ҳамда Москва шаҳри расмийлари расмий рухсат берилмаган норозилик намойишларига ҳозирланмоқда.
Намойишларнинг муҳим етакчиси Алексей Навальний қамоқда бўлса-да, намойишчилар 27 июль куни пойтахт кўчаларига чиқишни режалаштирмоқда. Уюштирувчиларнинг сўзларига кўра, бугунги акцияга 20 июлда ўтказилган намойишдан ҳам кўпроқ одам келади.
Жорий ҳафтада Навальний россияликларни норозилик намойишларида қатнашишга чорлагани учун қўлга олиниб, 30 кунга қамалди.
Намойишларга Россия шаҳри расмийлари рухсат бергани йўқ. Аксинча, расмийлар намойиш уюштирувчиларини тобора кўпроқ сиқувга олмоқда. 24 июль куни Москва шаҳри Думасига ўтказиладиган сайловда депутатликка номзод бўлиш истагидаги бир неча шахс уйи тинтув қилинди, уларнинг ўзлари эса сўроқ қилинди. Уларнинг аксари Марказий сайлов комиссияси фаолиятига халақит беришда айбланмоқда.