Риштонлик аёл ҳажга йиққан пулини уйи бузилганларга тарқатиб берди (ВИДЕО)

Риштон туманида уйи бузилганларга берилаётган ғишт (иллюстратив сурат).

Фарғона вилоятининг Риштон шаҳрида яшайдиган Изроба Усмонова Ҳаж зиёрати учун атаб йиққан пулини уйи бузилган кишиларга беришга қарор қилди. Бу ҳақда Фарғона пресс-клубининг Риштонда ўтган сессиясида айтилди.

Маълумотларга кўра, ҳаж сафари учун кўп йиллар маблағ тўплаган И. Усмонова навбати келганида хасталаниб, жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. Шифокорлар унинг сафарга чиқишига изн бермаганлар. Шундан сўнг аёл жамғармасини уйи бузилган одамларга беришга қарор қилган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Алдаб уйлари бузилган риштонликлар президентдан ëрдам сўрамоқда

Эслатиб ўтамиз, бу йил ўзбекистонликлар учун Ҳаж зиёрати харажатлари 33 миллион 300 минг сўм (қарийб 4 минг АҚШ доллари) этиб белгиланган.