Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимлигида ўтган навбатдан ташқари сессияда туман ҳокими Таваккалжон Раҳимов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган. Унинг ўрнига Фарғона вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Суфҳонжон Солиев тайинланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар қилади.
Риштонга 2018 йил февраль ойида ҳоким этиб тайинланган Т.Раҳимов фаолияти тумандаги “буз-буз”лар туфайли сўнгги пайтларда танқидларга нишон бўлаётганди. Риштонда минглаб одамларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани ҳатто Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг жиддий эътирозига сабаб бўлган.