Қашқадарë вилояти Яккабоғ туманига вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Абдирасул Сафаров ҳоким этиб тайинланди.
Бу ҳақда Кун.уз нашри Яккабоғ туман ахборот хизмати раҳбари Бозор Азизовдан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилади.
Туманнинг аввалги ҳокими Шоҳмурод Донаев маҳаллий тадбиркор Баҳриддин Исомов кредитга қурилган икки қаватли янги дўкони ва цехини бузишга келган ҳоким ўринбосари Мансур Туймаевнинг устига бензин сепиб, ëқиб юборгани ортидан ишдан олинганди.
Кейинроқ ҳокими ўринбосарига ўт қўйиб юборган Б.Исомов ҳибсга олинган, муовин М.Туймаев эса ишдан олиниб, унга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилган.