Мирзиёев топшириғи билан 3 ҳоким бузилган уйлар ва тўланмаган товон учун халқ ва президентдан узр сўради

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қашқадарё, Хоразм ва Фарғона вилояти ҳокимлари президент Мирзиёев топшириғи билан халқ, президент, халқаро жамоатчилик, блогерлардан узр сўради. 2 август кунги видеоселекторда президент Мирзиёев ҳокимларнинг халқдан кечирим сўрашини ташкил қилишга топшириқ берганди.