Ўзбекистон президенти матбуот хизмати 5 август куни президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиққанини маълум қилди.
Бироқ президентнинг таътили неча кун давом этиши расман айтилмади.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 5 августдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган”, дейилади расмий хабарда.