Damas ҳайдовчилари норозилик акциясига чиққан Термиз шаҳри Хитойдан автобус сотиб олмоқчи

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Термизлик "Дамас"чилар: Россияга кетишдан бошқа иложимиз қолмаяпти

Сурхондарё вилоят мутасаддилари ва бир гуруҳ тадбиркорлар Хитой Халқ Республикасининг Цзянсу провинциясига амалий сафари давомида Янчжоу шаҳридаги “Asiastar” компаниясидан 100 га яқин замонавий автобус харид килиш буйича музокаралар ўтказди.

Бу ҳақда хабар қилган Хитойдан олиб келинадиган автобуслар Термиз шаҳрида транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш имкониятини яратади.

Термизда "Дамас" автомашиналари билан йўловчи ташиш тақиқланиши ортидан ишсиз қолган юзлаб ҳайдовчи 2 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги олдида норозиликка тўплангани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

Термиз Адлия бўлими 3 июль куни шаҳар ҳокимининг шаҳарда «Дамас»ларга йўловчи ташишни тақиқлаган қарорини бекор қилиш бўйича тақдимнома киритган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Термиз шаҳрида ҳаракатланаётган йўналишли таксилар фаолиятини чеклаш бўйича Термиз шаҳар ҳокимининг қарори юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларини якунлагани ва ушбу ҳолат бўйича тегишли иш қўзғатгани тўғрисида Озодлик 18 июлда хабар қилган.