Наманганда қабристон ҳудуди торайгани боис 300 киши норозилик намойишига чиқди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

8 август куни Наманган шаҳар, Гулобод маҳалласида 300га яқин одам қабристон учун ажратилган ер қарийб 4 марта торайиб кетганидан норозилик акцияси ўтказди. Маҳалла вакилларининг айтишича, қабристон учун 1994 йили 8,5 гектар ажратилган, бугунги кунда майдон 2,5 гектардангина иборат бўлиб қолган.