Ўшда олтита уй ёниб, қирқ одам кўчада қолди

Жорий йилнинг 8 август куни тушдан кейин Ўш шаҳрининг Черемушки мавзейида жойлашган Бобур тор кўчаси ва Розияхон Мўминова кўчаларидаги уйларнинг бирида ёнғин чиққан. Ёнғин тез орада атрофдаги уйларга ўтиб улгурган. Натижада, бу кўчалардаги 6 уй бутунлай ёниб кул бўлди.