Олий Масжлис Сенатининг 23-24 август кунлари бўлган ялпи мажлисида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳисоботи тингланди.
Kun.uz нашрининг хабар қилишича, қўмита раиси вазифасини вақтинча бажараётган Абдулазиз Оққулов 2020 йил 1 январга қадар визасиз режим ўрнатиладиган давлатлар сонини 85 тага етказиш режаланаётганини билдирган.
Айтилишича, жорий йилда 47та мамлакат ватандошларига визасиз режим жорий қилинган, ватандошлари электрон виза олиб, Ўзбекистонга келиши мумкин бўлган давлатлар сони эса 77 тага етган.
Баёнотга кўра, 2019 йил бошидан бери Ўзбекистонга 3 млн. 700 минг сайёҳ борган ва уларга 711 млн. АҚШ доллари қийматида хизмат кўрсатилган. Йил охиригача эса мамлакатга борган сайёҳлар сонининг 6 миллиондан ошиши, уларга жами 1 миллиард 301 миллион долларлик хизмат кўрсатилиши кўзланган.