Президент Шавкат Мирзиёев 26 август куни ўзбекистонлик блогерларни доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.
Президент матбуот хизматининг билдиришича, Мирзиёев «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ёритиш учун келган маҳаллий ва хорижий блогерлар билан суҳбатлашган ва суратга тушган. Суҳбат жараёнида ўзбек блогерларига кўзи тушган президент:
- Орангизда ўзимизнинг қоракўзларимизни кўриб турибман. Бу менга ифтихор бағишлайди. Билингки, президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди, - деб таъкидлади
Шавкат Мирзиёев журналистларга мамлакатда сўз эркинлиги пайдо бўлганини ҳам урғулаган:
“Кейинги йилларда Ўзбекистон дунёга очилмоқда ва халқаро ҳамжамиятга ҳақиқатни етказишга интилиш бор. Энг муҳими, муҳокама қилиш, танқид қилиш мумкин”, деб айтган президент.
Шавкат Мирзиёев Самарқандда 26 август куни “Шарқ тароналари” халқаро фестивалининг очилиш маросимида иштирок этди. Мазкур фестивалга жори йилда 75 дапвлатдан 340 нафар вакил келган.