Президент "Ўзбеккосмос" агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев 30 август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги -«Ўзбеккосмос»ни ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш «Ўзбеккосмос» агентлигининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Бундан ташқари “Ўзбеккосмос” космик тармоқни ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш каби қатор вазифалар юклатилган.

Фармон билан 2019−2020 йилларда Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. 1 ноябрга қадар «Космик фаолият тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини, 2020 йил 1 июлга қадар 2020−2030 йиллар давомида космик тармоқни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.