Журналист ва блогерлар дарахт кесишга мораторий эълон қилишни талаб этмоқдалар

Ўзбекистонда дарахтлар кесилишига бағишланган карикатура.

Журналистлар ва блогерлар гуруҳи Ўзбекистон ҳукуматига дарахтларни кесишга мораторий эълон қилиш ва жиноий жавобгарлик белгилаш таклифи билан очиқ хат йўллади.

Мазкур воқеа тўғрисида Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси 30 август куни ўтказган бирифингда маълум қилинди.

Ўтган йилнинг май ойида ҳам дарахтлар кесилишига мораторий эълон қилиш бўйича петиция қабул қилиниб, уни 12 минг одам имзолаганди. Олий Мажлис депутатлари бу петицияни муҳокама қилган, бироқ мораторий эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватламаган эди.

Расман билдирилишича, 2019 йилнинг шу кунигача Тошкентда 25 минг дарахтни кесишга рухсат сўралган. Тошшаҳарэкология 9600 дарахтни кесишга рухсат берган. Улардан 4000 касал бўлгани учун кесилган.

Дарахтларни ноқонуний кесиш бўйича 215 ҳолат аниқланиб, уларга 2,5 миллиард сўм жарима солинган.