Грузия бош вазири Мамука Бахтадзе ўтган йилда унга берилган мандатни бажарганини айтиб, истеъфога чиқишини эълон қилди.
Бош вазир Facebookда ўз қарорини 2 сентябрь куни изоҳлаб бериши, унинг ўрнини эгаллаш учун номзод бир кун учида тайинланиши ҳақида ёзди.
“2018 йилда менинг Грузия бош вазири лавозимига номзодлигимнинг мақсади ва асосий мандатим мамлакат учун стратегик ривожланиш тизимини яратиш ва уни йўлга қўйишдан иборат эди“, деб ёзди вазир.
37 ёшдаги Бахтадзе бундан олдин тадбиркор бўлган, сўнг молия вазири лавозимларида ишлаган. У ўтган йилнинг июнида бош вазир этиб тайинланган эди. Бахтадзенинг асосий ваъдаси Грузияда либерал ислоҳотлар амалга ошириш ҳамда мамлакатни Европа Иттифоқи билан интеграция қилиш ҳамда НАТОга аъзолик сари етаклаш эди.
Грузия ғарб давлатлари билан алоқаларини яхшилашга уриниб келади. Бу эса Москва ғазабига сабаб бўлмоқда.
Москва 2008 йилда Грузия билан қисқа муддатли уруш ўтказиб, Жанубий Осетия, кейинроқ Абхазияга ҳарбий кучларини киритган эди. Москва Грузиянинг бу икки айирмачи минтақасини мустақил давлатлар сифатида тан олган.