Шу кунда хорижда 2,6 миллиондан 3 миллион кишигача, балки бундан ҳам ортиқроқ ўзбекистонлик меҳнат мигранти бор.
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги масъул ходими Азим Ахматов Адлия вазирлиги томонидан 30 августда уюштирган матбуот анжуманида баёнот бергани тўғрисида тилга олинган вазирлик хабар қилди.
Анжуман 20 августда қабул қилинган “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Президент Фармони ҳамда 2019 йил 23 августда қабул қилинган “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори юзасидан ўтказилгани айтилди.