Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш ишлари 2020 йилнинг бошидан бошланади. Бу ҳақда Тошкентга келган “Росатом” бош директори Алексей Лихачёв маълум қилди.
Алексей Лихачёв 3 сентябрь куни Тошкентда Москва инженерлик-физика институти филиалининг очилиш маросимида иштирок этди. Мазкур олийгоҳ Россия миллий ядро тадқиқот институти ҳисобланади. Тошкент филиали Москва инженерлик-физика институтининг хориждаги энг биринчи шўъбаси бўлди.
Айни пайтда Россиянинг «Атомстройэкспорт» ширкати Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича муҳандислик-қидирув ишларининг иккинчи босқичини олиб бормоқда.
Иккинчи босқич 29 июнь куни атом электр станциясини қуриш учун мақбул майдонча сифатида танлаб олинган Тузкон кўли яқинидаги ҳудудда бошланган.
2018 йилнинг 19 октябрида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Жиззахда АЭС қурилишининг рамзий тугмасини босган эдилар.