Дин ишлари бўйича қўмита 4 сентябрь куни ўтказилган брифингда жорий йилги Умра мавсуми 20 сентябрдан бошланишини эълон қилди.
Расмийларга кўра, 1 октябрдан бошлаб зиёратчилар Умрага ҳар куни амалга ошириладиган иккита авиарейс орқали етказилади.
Айтиб ўтиш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистонда Умра бўйича квота мавжуд эмас. 2018 йил охиридан бошлаб Умра зиёрати бўйича квота олиб ташланган, ўзбекистонлик мусулмонлар зиёратни истаганча амалга оширадиган бўлган.
2018 йил кузги ва 2019 йил баҳорги Умра мавсумида 27 380 ўзбекистонлик бу ибодатни адо этди.