САМАРҚАНД. “Самарқанд вилояти ИИБ ППХ тизимидан ёзмоқдамиз. Иш вақти қонун бўйича 8 соат, аммо амалда 16 соатдан ишлаймиз. Яқинда ҳафтасига бир кундан дам олиш кун берилиши айтилган эди. Афсус, хурсандчилигимиз узоққа чўзилмади. Энди дам олиш куни йўқ дейишмоқда.
Ҳақимизни талаб қилиш қайда, раҳбарларга шунчаки гап қайтарган ходим ҳам арзимас сабабга кўра ишдан кетади.
Бошлиқларга тепадан келган буйруқлар бир тийин, ўз билганича қулдай ишлатаверади. ИИБ ходимлари одам эмасми? Улар чарчамайдими? Бизни меҳнат қонунчилиги бўйича ишлатишларини талаб қиламиз”.
(Бу хабар Озодликка 16 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|