Европа глобал иқлим ўзгаришининг олдини олишга қарши самарали фаолият олиб боришга ва бу борадаги Париж шартномаси тўлиқ амалга оширилишига интилади.Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясида Европа Кенгаши раиси Дональд Туск маълум қилди.
Тускнинг билдиришича, Европа мамлакатлари 2030 йилга қадар зарарли газларнинг атмосферага тарқалиши миқдорини 1990 йилга нисбатан режалаштирилганидай 40 фоизга эмас, 45 фоизга камайтиради.
“Европа Иттифоқи узоқ муддатли бюджетининг 25 фоизи иқлим ўзгаришининг олдини олишга қаратилган фаолиятга ажратилади. Биз бу ишга хусусий капитални ҳам жалб қилиш йўналишида ишламоқдамиз”, деди Дональд Туск.
2015 йилда 200га яқин мамлакат Париж шартномасини имзолаган эди. Бу шартнома зарарли газлар миқдорини озайтиришга қаратилган.