24 сентябрь, соат 01 атрофида Тошкент вилоят, Янгийўл туман, “Гулбоғ” маҳалласида 1981 йилда туғилган фуқаро Ш.Ю. маст ҳолатда 1986 йилда туғилган Р.У.ни ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, ошхона пичоғи билан ўлдириб қўйди.
Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, Р.У. нинг чап кўкрагига пичоқ билан бир марта зарба берилган.
"Мазкур ҳолат юзасидан 24.09.2019 йилда туман прокуратураси томонидан Ш.Ю. га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган", дейилган Бош прокуратура хабарида.
Жиноят кодексининг 97-моддасида қасддан одам ўлдириш жинояти назарда тутилган.
Прокуратура хабарида ўлдирган ва ўлдирилганнинг жинси, улар бир-бирига ким эканлиги айтилмаган.