Трамп: Зеленский билан суҳбат учун импичмент эълон қилишга уриниш “кулгулидир”

Дональд Трамп журналистлар олдида гапирмоқда. Нью-Йорк, 2019, 25 сентябрь.

Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон суҳбати туфайли АҚШ президентига импичмент эълон қилишга демократларнинг даъвати "кулгули"дир, деб баёнот берди Дональд Трамп Нью-Йоркда матбуот вакиллари билан учрашувда.

У Намояндалар палатаси учун эҳтимолий президент импичментига олиб борувчи тергов бошлашга баҳона бўлган 25 июль кунги Зеленский билан телефон суҳбати "аъло" суҳбат бўлганини писанда қилди.

Оқ уй раҳбари яна собиқ АҚШ вице-президени ва сайловларда ўзининг эҳтимолий рақиби бўлмиш Жо Байденни танқид қилди. Унинг ўғли Хантер Байден Украинада ишлаган, АҚШ президентининг сўзларига қараганда, у коррупцияга алоқадор.

Трампнинг айтишича, Зеленский Украинада коррупцияга қарши курашмоқда. Шу билан бирга Трампга кўра, унинг оппонентлари бўлмиш демократлар гўёки Украина президентига, агар у маълум талабларни бажармайдиган бўлса, Украинага молиявий ёрдам музлатилади, деб пўписа қилган. Трамп тафсилотларни ошкор қилмади.

Бундан аввал Оқ уй Трампнинг Украина президенти билан суҳбатининг стенограммасини эълон қилди. Ҳужжатга кўра, июль ойи сўнгида Оқ уй раҳбари Украина етакчисидан кичик Байден компанияси фаолиятига эътибор қаратишни сўраган. Зеленский Киев терговга қайтиши юзасидан ваъда берган.

Бу эпизод Конгрессдаги кўплаб демократлар томонидан Трамп ўз ваколатини ҳаддан зиёд суиистеъмол қилиш сифатида баҳоланмоқда ва терговнинг бошланиши унинг импичментига олиб боришини айтишади.