Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Халқ кенгаши мамлакат парламенти - Мажлис билан бирлаштирилиши тўғрисида эълон қилди.
Бердимуҳаммедовнинг Халқ кенгаши йиғилишида айтишича, шу йўл билан бир палатали парламент икки палаталига айлантирилади. Халқ кенгаши парламентнинг Юқори палатаси бўлади.
Туркман президенти бунинг учун Конституциявий комиссия тузилишини, парламент ва Халқ кенгаши 2020 йилда бирлаштирилишини айтди.
Авторитар режимдаги Туркманистонда мавжуд бўлган Оқсоқоллар кенгаши 2017 йилда Халқ кенгашига айлантирилган эди. Бердимуҳаммедов Халқ кенгаши раиси ҳамдир.
Олий суд раиси, парламент раиси ва айрим депутатлар, ҳукумат аъзолари, бош прокурор, миллий хавфсилик кенгаши раиси ва бошқа қатор маҳаллий даражадаги амалдорлар мазкур кенгашнинг аъзолари ҳисобланадилар.