27 сентябрь, эрталаб соат 09:30 ларда Бекобод шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасининг 2 тарбияланувчи ўзини ёмон сезган ва тиббий текширув давомида, уларга овқатдан заҳарланиш тўғрисидаги дастлабки ташхис куйилган.
Бу ҳақда хабар қилган Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, болалар боғчасининг барча тарбияланувчилари зудлик билан текширувдан ўтказилган ва яна 9 болада овқатдан заҳарланиш аломатлари аниқланган. Айни пайтда улар шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Ҳозирги вақтда болаларнинг аҳволи қониқарли, вазият шифокорларнинг қатъий назорати остида.
Мазкур ҳолат буйича ички ишлар ва прокуратура идоралари томонидан тегишли теширув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.