Бекободда тарбияланувчилари овқатдан заҳарланган 15-сонли болалар боғчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Дастлабки текширув натижаларига қараганда, боғчанинг овқат тайёрлаш блоки ва гуруҳларда санитария қоидаларига риоя қилинмагани аниқланди.
Мактабгача таълим вазирлиги болалар боғчасида овқатдан заҳарланиш ҳолати чуқур ўрганиб чиқилишини маълум қилди.
27 сентябрь куни Тошкент вилоят ҳокимлиги овқатдан 11 нафар бола заҳарланганини билдирган эди. Сўнгги хабарларда эса уларнинг сони 19 нафарга етгани айтилмоқда.
Билдирилишича, касалхонага олиб келинган 3 боланинг ҳолати ўрта оғирликда, 15 нафариники қониқарли, бир бола уйга жўнатилган.