АҚШ Демократик партиясининг Конгрессдаги намояндалари президент Трампга нисбатан импичмент суриштирувини тезлатаëтган бир пайтда¸ Трамп ўз мухолифларга қарши Twitter урушини кучайтирмоқда.
Хусусан¸ Трамп импичмент жараëнига етакчилик қилаëтган Намояндалар палатасининг Разведка қўмитаси раҳбари¸ демократ Адам Шифф “ватанга хиëнат” учун қамоққа олиниши керак¸ деб ëзди.
Намояндалар палатасидаги импичмент жараëни шахси сир тутилаëтган информаторнинг Трамп-Зеленский телефон суҳбати мазмунига оид шикоятидан сўнг бошланди.
Информатор хатида ëзилишича¸ июль ойида бўлиб ўтган телефон суҳбатида Трамп Украина президенти Владимир Зеленскийдан 2020 йилги президент сайловида ўз асосий рақиби бўлиши кутилаëтган демократ Жо Байден ва унинг ўғли Ҳантер Байденга нисбатан тергов ўтказишни сўраган.
Матбуотнинг ëзишича¸ Трамп Зеленскийга босим ўтказиш мақсадида Украинага Конгресс томонидан ажратилган қарийб 400 миллион долларлик ҳарбий ëрдамни телефон суҳбати арафасида ҳеч бир изоҳсиз тўхтатиб қўйган.
Байден вице-президент бўлган 2014 йили унинг ўғли Ҳантер Украинадаги энг йирик газ ширкати директори бўлган. Бу ширкат ишини суриштирган Украина Бош прокуратураси қонунбузарлик аниқланмагани ҳақида хулоса қилган.
Демократлар импичмент суриштируви доирасида АҚШ Давлат котиби Майк Помпеони ҳам сўроққа чақиртирди. АҚШ матбуотига кўра¸ Помпео Трамп-Зеленский телефон суҳбатида пайтида Трамп билан бирга бўлган.
Айни пайтда Трампнинг шахсий адвокати Руди Жулиани ҳам Намояндалар палатаси томонидан сўроққа чақиртитилганлардан биридир.