Москвада 1 октябрь куни “Ўзбек киноси кунлари” бошланди. Беш кун давомида россияликларга 10та бадиий ва учта ҳужжатли фильм намойиш этилади. “Ўзбек киноси кунлари”нинг тантанали очилиш маросими Ўзбекистоннинг Москвдаги элчихонасида бўлиб ўтди.
Россия маданият вазири Владимир Мединскийнинг айтишича, мазкур тадбир доирасида икки давлат киночилари ўртасида ҳамкорликда бадиий фильмларни суратга олиш бўйича келишувларга эришилиши кутилмоқда.
Хабарда билдирилишича, Россия ва Ўзбекистон киночилари бешта меморандумни имзоладилар. Жумладан, "Марс-медиа", "Megogo" киноширкатлари ва “Ўзбеккино” ўртасида “Тошкент -66” ҳамда “Хўжа Насриддин” фильмларини суратга олиш бўйича келишувга эришилди.