Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Тошкентда Рус давлат академик театрига қилган ташрифи давомида Ўзбекистон ҳукуматига рус тилига кўрсатаётган ғамхўрлиги учун ташаккур билдирди.
Федерация кенгаши матбуот хизматининг 1 октябрда билдиришича, Матвиенко рус тили Ўзбекистонда давлатлараро муносабат тили сифатида сақланиб қолаётганига эътибор қаратган.
Россия расмийси рус академик театри Ўзбекистонда рус тилининг сақланиб қолишида катта аҳамиятга эга эканини ҳам таъкидлаб ўтган.
Валентина Матвиенко 1-3 октябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан учрашувлар ўтказади.