“Дирилиш Эртуғрул” сериалининг продюсери Меҳмет Бўздоғ “Жалолиддин Хоразмшоҳ“ фильмини келгуси ойда суратга олишни бошлайди.
Бу ҳақда “Ўзбеккино“ миллий агентлиги ахборот хизмати турк нашрлари хабарларига таяниб маълум қилгани тўғрисида ЎзА хабар қилди.
Айтилишича, Меҳмет Бўздоғ ушбу сериал турк-ўзбек дўстлиги маҳсули эканлигини, у Ўзбекистонни дунёга танитиш йўлида муҳим вазифа бажаришини таъкидлаб ўтган.
"Лойиҳада тахминан минг киши иштирок этади. Ўзбекистонда ва Туркияда суратга олинадиган фильм 13 қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлим 1 соатни ўз ичига олади" дейилган хабарда.