Юнусободда шифокорни урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Иллюстратив сурат.

Тошкентнинг Юнусобод туманида тез ёрдам шифокорини калтаклаган эркакка нисбатан жиноят иши очилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг билдиришича, шифокор Жаҳонгир Х. фельдшер билан биргаликда 29 сентябрь куни чақириқ бўйича ўзини ёмон ҳис қилган Дилдора М. ҳузурига боради. Қизга укол қилиб, шифохонага олиб боришади.

Қизнинг 29 ёшли акаси Мирҳаёт М. ҳам маст ҳолатда шифохонага бориб, аввалига шифокорларни ҳақоратлайди, сўнгра 27 ёшли Жаҳонгирни уради.

Аввалроқ 25 сентябрь куни Яшнабод туманида яшовчилардан бири вафот этган яқин қариндошини “жонлантиришдан бош тортган” тез ёрдам фельдшери ва шифокорни калтаклагани хабар қилинган эди.

Соғлиқнини сақлаш вазирлигининг билдиришича, 2017-2018 йилларда беморлар ва уларнинг қариндошлари томонидан 300 нафар тиббиёт ходими калтакланган.