АҚШ президенти билан келиша олмагани сабабли истеъфога чиққан собиқ мудофаа вазири Жим Мэттис огоҳлантиришича, Ислом давлати (ИД) экстремистик ташкилоти Доналд Трампнинг Сурия шимоли-шарқидан қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги қарори ортидан “қайта бош кўтариши” мумкин.
− Биз ИД қайта бош кўтармаслиги учун босим ўтказишни давом эттиришимиз керак, − деди Мэттис 12 октябрда NBC News телеканалига берган интервьюсидан берилган парчада. Интервью тўлиқ ҳолда 13 октябрда эфирга узатилади.
− Биз уруш тугашини исташимиз, ҳатто уни тугади, деб эълон қилишимиз ҳам мумкин, − деди Мэттис интервьюда. – Сиз президент Барак Обама қўшинларни Ироқдан қийинчилик билан олиб чиққандай, олиб чиқишингиз мумкин. Лекин биз ҳарбийларнинг тили билан айтганда, шундан сўнг “душманда овоз бериш ҳақи пайдо бўлади”. Айни ҳолатда биз босим ўтказиб турмасак, ИШИД қайта туғилади. Уларнинг қайтиши кундай равшан.
Трамп ИДга қарши курашиш учун курдлар етакчилигидаги Сурия демократик кучлари (SDF) билан зикр этилган жойда ҳамкорлик қилган АҚШ қўшинларини олиб чиқа бошлагани учун танқидга учради.
ИД қўшинлари Ироқ ва Сурия устидан тўлиқ назорат ўрнатилгандан сўнг ўзаро саъй-ҳаракатлар билан тор-мор этилган эди.
Танқидчилар Трампни иттифоқчи курд жангчиларига хиёнат қилганликда айблади. Ҳозир Туркия ҳарбийлари Сурия шимолида уларга ҳужум қилмоқда. Анқара курд жангчиларини террорчилар деб ҳисоблайди ва уларни минтақадан ҳайдаб чиқариш билан таҳдид қилган эди.
Ҳам республикачи, ҳам демократ қонун чиқарувчилар Трампнинг қарори ИД қайта тикланишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Бугунги кунда курд қўшинлари 10 мингга яқин маҳбусларни ушлаб турибди. Экспертлар курд ва турк қўшинлари жангга кирган пайт ҳибс жойларидан қочиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.