АҚШ Туркия курд жангариларига қарши амалиётни кучайтиргани ортидан Сурия шимолидан ўзининг барча ҳарбийларини эвакуация қила бошлади.
АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер 13 август куни “Туркия аввал режалаштирилганидан фарқли ўлароқ, ўз ҳужумлари майдонини кенгайтириши эҳтимол”, деб айтди.
Айни пайтда курд жангариларидан иборат “Сурия демократик кучлари” қуролли гуруҳи вакили Редур Халил 12 октябрда журналистларга:
-Туркиянинг бостириб кириши "Ислом давлати” гуруҳининг қайта шаклланишига сабаб бўлибгина қолмай, балки уни шакллантириб ҳам бўлди. Айни пайтда бу гурҳ Суриянинг Қамишли ва Ҳасака шаҳарларида ўз ячейкаларини ташкил этиб бўлди,-деб баёнот берди.
АҚШ мудофаа вазири Марк Эсперга кўра, “Сурия демократик кучлари” Туркияга қарши ҳарбий иттифоқ ташкил этиш мақсадида Сурия ва Россия ҳукумати билан музокаралар ўтказмоқда.
БМТ Туркия ҳарбий амалиёт ўтказаётган ҳудудлардан 130 минг одам ўз уйларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлганини билдирди.