Хоразмда бир оила ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат

Хоразм вилоятида тўрт киши: эр-хотин ва уларнинг икки боласи ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

"2019 йил 22 октябрь, соат 22:00 да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди қўлбола иситиш печини ёнида ухлаб қолиб, хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб, вафот этганлар", дейилган хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • Ўзбекистонда иситиш мавсумида ис газидан ҳалок бўлиш ҳолатлари ҳар йили бир неча бор қайд этилади. Хоразмда содир бўлган фожиа Озодликка маълум бўлган бу йилги биринчи ҳодисадир.