Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Ислом давлати” гуруҳи лидери Абу Бакр ал-Бағдодий америкалик ҳарбийлар томонидан махсус амалиётда ўлдирилганига оид сўзларига шубҳа билан қарамоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги хабар қилади.
Вазирлик расмийси Игорь Конашенковга кўра, бу “амалиёт”га, Трамп иддао қилганидек, россиялик ҳарбийлар ҳам кўмаклашгани ҳақида Мудофаа вазирлигига ҳеч нарса маълум эмас. Якшанба куни президент Трамп россиялик ҳарбийлар ўзлари назорат қилган ҳудуд узра АҚШ вертолётларининг учиб ўтишига имкон яратганлари ҳақида билдирганди.
Конашенков сўнгги пайтларда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан берилган ҳаво зарбалари қайд этилган эмас.
Мудофаа вазирлиги вакили “Ислом давлати” лидерининг “навбатдаги ўлими” Суриядаги вазиятга ҳеч қанақасига оператив таъсир кўрсатолмаслигини таъкидлади. Россия Мудофаа вазирлиги АҚШдан Абу Бакр ал-Бағдодий ўлимига оид далиллар тақдим этишни талаб қилди.