Трампга қарши импичмент тергови эътибори Оқ уйга кўчди

Дональд Трамп

Жорий ҳафтада президент Дональд Трампга қарши АҚШ Демократик партиясининг Конгрессдаги намояндалари олиб бораётган импичмент тергови доирасида Оқ уй ходимлари сўроқ қилинади.

Терговни олиб бораётган уч қўмита аъзолари жорий ҳамда собиқ Миллий хавфсизлик кенгаши ходимларини ишдан олишга уринмоқда. Улар орасида Трампнинг Россия ва Европа бўйича маслаҳатчиси Тим Моррисон бор.
Моррисон 31 октябрь куни ёпиқ эшиклар ортида кўрсатма беради. Моррисон тергов доирасида сўроқ қилинган илк амалдаги Оқ уй ходими бўлади.

Терговдан мақсад Трамп шахсий манфаатларини кўзлаб, ўз лавозимини суиистеъмол қилганми-йўқлигини аниқлашдир. Хусусан, терговчилар жорий йилнинг июлида Трамп телефонда Украина президенти Володимир Зеленскийни 2020 йилги президент сайловида асосий рақиби бўлиши кутилаëтган демократ Жо Байден ва унинг ўғлини тергов қилишга ундаганини яқиндан ўрганмоқда.

Хабарларга кўра, телефон суҳбати давомида Моррисон Трампнинг олдида бўлган.