Фарғона ва Хоразмда ис газидан заҳарланиш туфайли етти киши ҳаётдан кўз юмди

Иллюстратив сурат.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида уч кишилик оила ис газидан заҳарланиш туфайли вафот этди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса Қўқоннинг Туркистон кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган.

Заҳарланишга иситиш печи мўрисининг узиб қўйилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ худди шу каби ҳодиса Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ҳам содир бўлган. У ерда иситиш қозони мўриси қушлар уя қуриши натижасида тўсилиб қолгани учун тўрт кишилик оила ис газидан заҳарланиб, оламдан ўтган.

ФВВ ватандошларни иситиш печларини ёқишдан аввал мўриларнинг соз-носозлигини текшириш ҳақида огоҳлантирган.