Самарқандда 8 яшар жиянини зўрлаган шахс 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Zarnews нашрининг хабар қилишича, самарқандлик А.Б. жорий йилнинг 1 февраль ва 7 март кунлари ўзининг 2010 йил 2 декабрида туғилган жияни С.В.га пичоқ ва болта билан таҳдид қилиб, зўрлаган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси Жамшид Ботировнинг маълум қилишича, суд ҳукми билан А.Б.га нисбатан жиноятлар мажмуи тариқасида 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда жазони ўташ жойларида сурункали алкоголизм хасталигидан мажбурий даволаниш чораси белгиланган.