Ижтимоий тармоқларда хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов (Давлат Назар) автоҳалокатда вафот этганига оид маълумот тарқалди.
Журналистнинг жияни Фурқат Рўзметовнинг Фейсбукдаги ўз саҳифасида ёзишича, Давлатназар Рўзметов 6 ноябрь оқшомида автоҳалокат натижасида оламдан ўтган.
Хоразмлик журналист, "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси мухбири Давлатназар Рўзметов матбуотда оғриқли муаммоларни кўтариб чиқиши билан танилганди. У ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фаол фикр билдириши билан ҳам машҳур бўлган.
Фурқат Рўзметовга кўра, журналистнинг жанозаси у истиқомат қилган Қўшкўпир туманида 7 ноябрь куни соат 15.00 да ўқилади.