Москвадаги оммавий муштлашувда қатнашган 10 ўзбекистонлик қўлга олинди (ВИДЕО)

Иллюстратив сурат.

Москвадаги оммавий муштлашувда полиция томонидан қўлга олиган 15 муҳожирдан 10 нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги 25 ноябрь куни маълум қилди.

24 ноябрь куни ТАСС, Новости, РБК агентликлари Москванинг Ефремова кўчасидаги 11- ва 13- уйлар оралиғида бир неча ўн фаррош муштлашиб кетгани воқеа жойига етиб келган полиция ўнлаб одамни қўлга олгани ҳақида хабар берганди.

Россия Ички ишлар вазирлиги қўлга олинган муҳожирлар қайси давлат фуқаролари экани тўғрисида маълумот бермаган. Аммо РБК ўз манбаларига таянган ҳолда муштлашганлар ўзбекистонликлар ва қирғизистонликлар эканини билдирган.

Хабарда айтилишича, белкурак ва ломлар билан қуролланган фаррошлар ўртасидаги муштлашув футбол ўйинидан келиб чиққан. Футбол ўйнаш пайтида муҳожирлардан бири бошқа муҳожирга “қоидага зид равишда қўпол ҳаракат қилган”. Бунинг ортидан жанжал чиқиб, муштлашувга айланиб кетган.

Ҳодиса оқибатида жиддий жароҳатланганлар йўқлиги айтилмоқда. Қўлга олинганларга нисбатан “майда безорилик” бўйича маъмурий баённома тузилган.